Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кибержиноятчиликка қарши курашиш ва рақамли экспертиза бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади

2019-10-24 | Хавфсизлик соҳаси

Кун сайин ахборот-технологиялари жадал ривожланиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда ҳам ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда. Бунинг натижасида республикамизда ташкилотлар ва муассасаларнинг веб-сайтлари ва автоматлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш тобора ривожланиб бормоқда. Бу албатта барча соҳалар учун ижобий таъсирини кўрсатиш билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари олдига янги кўринишдаги жиноятларга қарши курашиш масалаларини ҳам қўймоқда. Ўз ўрнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, хусусан ички ишлар органлари ходимлари жаҳон талабларига мос равишда янги билим ва тажрибаларни ўзлаштирмоқда.

Жумладан, кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси ҳамда Халқаро Интерпол жиноят полицияси ташкилоти Бош котибияти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатлари учун кибержиноятчиликка қарши курашиш ва рақамли экспертиза бўйича минтақавий семинар ўз ишини бошлади.

Ушбу ташкил этилган минтақавий семинарда Республикамизнинг Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, Интерпол Бош котибияти вакиллари ва экспертлари иштирок этмоқда.

Тадбирда асосий мақсад, кибержиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш ва рақамли экспертизалар ўтказиш бўйича тажриба алмашишда Интерпол ва ушбу йўналишда минтақавий шериклар билан амалий ҳамкорлик ҳамда ўзаро мустаҳкам алоқалар ўрнатишдир.

Чунки мазкур тадбир, халқаро ва идоралараро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим қадам ҳисобланиб, рақамли экспертизаларни ўтказиш, кибержиноятлар каби таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда профессионал тажриба алмашишга ёрдам беради. Ишонамизки, мазкур семинар республикамизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Интерпол ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться