Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хавфсизлик соҳаси

ЭЪЛОН

20.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 20 ноябрь куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи

20.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги делегация Ҳиндистон Республикасига жўнаб кетди.

Ахборот хизматлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

18.11.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Ахборот хизмати ходимларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Бош прокурори Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

14.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашув

13.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 ноябрь куни Бельгияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Иттифоқи Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди.

ШҲТ МАТТнинг "Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик" мавзусидаги еттинчи халқаро конференцияси

08.11.2019ШҲТМанба: ЎзА

Тошкентда 6-7 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) “Терроризмга қарши кураш – чегара билмас ҳамкорлик” мавзусидаги еттинчи халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши

08.11.2019МДҲМанба: ЎзА

Тошкентда 7 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қуролли Кучлар академиясига Франция делегацияси ташриф буюрди

07.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Франция Қуролли Кучлари делегацияси Францияда ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Мобил камера синовдан ўтмоқда

07.11.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан ЙПХ инспекторлари ўз хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб боришлари белгиланди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси конференцияси

07.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Тошкентда 6 ноябрь куни ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) еттинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва “COMPASS” халқаро илмий лойиҳасининг “Минтақавий хавфсизлик ва глобал ўзгаришлар контекстида Ўзбекистон" мавзсудаги халқаро конференцияси

06.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Конференция Британиянинг Кент ва Кембриж университетлари, Беларусь давлат университети, Тожикистон миллий университети, Озарбайжон АДА университети билан ҳамкорликда “COMPASS” халқаро академик лойиҳаси доирасида ўтказилади. Буюк Британия, АҚШ, Россия, Хитой, Беларусь, Испания, Озарбайжон, Тожикистон ва Афғонистондан экспертлар ва олимлар иштирок этади.

Ўзбек – Ҳинд ҳамкорлигидаги «Дўстлик – 2019» тактик ўқувлари бошланди

05.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

4 ноябрь куни Мудофаа вазирлигининг «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон умумқўшин бўлинмаларининг ҳамкорликдаги «Дўстлик – 2019» тактик ўқув машғулотлари бошланди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари мулоқот ўтказди

04.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакиллари билан мулоқот ўтказди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги матбуот анжумани

01.11.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ҳамда ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Бокуда МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

30.10.2019МДҲМанба: ЎзА

30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларни кенгашининг 77-саммити бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

29.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири иштирокида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида йиғилишлар бўлиб ўтди

29.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Сўнгги уч йил ичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ислоҳотлар жараёни жадаллашиб, республикамизнинг ташқи ва ички сиёсатида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Ушбу ҳаракатларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида, энг аввало, юрт тинчлиги ва осойишталигини, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон мудофаа вазири Озарбайжонга жўнаб кетди

29.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) га аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди.

ЙПХ инспектори қоидабузарни кўз билан кўриб ҳам тўхтатишга ҳақли

29.10.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ делегациясининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро полиция саммитидаги иштироки якунлари

24.10.2019Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 20-23 октябрь кунлари Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги томонидан ташкил этилган Иккинчи халқаро полиция саммити бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ИИВ делегацияси ҳам ушбу нуфузли тадбирда иштирок этди.