Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу: Биз Ўзбекистон Президентининг муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун келдик

15.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон пойтахтида ўз ишини бошлайдиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференциянинг иштирокчиси - Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу мамлакатимизга ташрифини Фарғона вилоятидан бошлади.

Ўзбекистон ва Покистон бизнес доираларини бир-бирига яқинлаштиришнинг йўналишлари белгиланди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи арафасида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон Ишбилармонлар кенгашининг 1 йиғилишида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доираларини ўзаро яқинлаштириш ҳамда улар ўртасидаги тўғридан-тўғри муносабатларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари ўртасида меморандум имзоланади

15.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раислигида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 14 июл куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Фарғонада Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади

14.07.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов вилоятга ташриф буюрган Насер Масуд ҳамда Лабиб Абс бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан учрашди.

Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Энергетика Вазири “Мasdar” Компанияси Делегацияси билан учрашув ўтказди

14.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири БААнинг “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Покистон компанияси Наманганда йирик лойиҳаларни молиялаштиради

14.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов покистонлик инвесторлар билан иккита йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди.

Душанбе шаҳридаги учрашувлар тўғрисида

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 13 июл куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказди.

Гулнора Рахимова Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари этиб тайинланди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июльдаги №ПҚ- 5181 сонли  Қарорига асосан Гулнора Хашимовна Рахимова Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Электрон хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 13 июль куни рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Покистон элчиси Саид Асад Ғилоний: Тошкент конференцияси Ўзбекистоннинг минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришдаги катта муваффақияти ва ушбу жараёнга қўшган салмоқли ҳиссаси бўлади

13.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг сервис хизмат кўрсатиш ва сотув маркази ишга тушди

13.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Марказнинг очилиш маросимида Хитойнинг XCMG корпорацияси вице президенти Лью Ҳансон ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснитдин Хасилов иштирок этди.

ШҲТнинг навбатдаги саммити Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади

13.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

“Ипотека-банк” АТИБ акциядорининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида

13.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

БИЛДИРИШ

Наманганда коррупцияга қарши курашишга оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатлар тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди

13.07.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Наманган вилоят божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш йўналишида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этади.

13.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 13-14 июль кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон энергетика соҳасига “Masdar”нинг янги инвестициялари

13.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳар бири 220 МВт қувватга эга 2 та қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига 300 миллион долларгача инвестициялар киритиш бўйича Инвестициявий битимларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.