Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТнинг навбатдаги саммити Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади
2021-07-13 | Сиёсат
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
«Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбега расмий ташриф билан келган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида қайд этилди.
Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидан сўнг ШҲТга раислик қилиш Тожикистондан Ўзбекистонга ўтиши кутилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ташкилотнинг кейинги саммити мамлакатимизда ташкил этилишини англатади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги