Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон элчиси Саид Асад Ғилоний: Тошкент конференцияси Ўзбекистоннинг минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришдаги катта муваффақияти ва ушбу жараёнга қўшган салмоқли ҳиссаси бўлади

2021-07-13 | Сиёсат

Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик.

- Авваламбор, ушбу суҳбатни ташкил этганингиз учун сизга ва агентлигингизга миннатдорлик изҳор этаман, - деди покистонлик дипломат. – Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тарихи ўз илдизлари билан узоқ ўтмишга бориб тақалади. Мамлакатларимиз умумий маданият ва маънавий қадриятларга эга. Бизни боғлаб турган муштаракликлар жуда кўп – биз бир гулнинг япроқларимиз.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан сўнг ишонч ва қатъият билан тараққиёт йўлини танлади. 2016 йилжа эса мазкур равнақ жараёнида жиддий ва сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига кирди. Биз мамлакатнинг сўнгги йилларда бутун дунёқараши ўзгарганини кўриб турибмиз. Халқаро ва минтақавий даражаларда Ўзбекистон муҳим субъектга айланди. Худди шунингдек, Покистон – Ўзбекистон муносабатлари ҳам бу босқичда янгича мазмун касб этди.

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражага кўтарилди. Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва бошқа кўплаб масалаларда манфаатлар муштараклиги, бир хил қарашлар мавжуд. Ижтимоий-иқтисодий соҳалар хусусида тўхталганда, икки томонлама савдо-сотиқ аллақачон 100 миллион доллардан ошиб кетганини қайд этиб, Афғонистондаги вазият яхшиланганидан сўнг янги даражага чиқиш лозимлигини айтишни истар эдим.

Покистон ва Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзоликка сайланди. Давлатларимиз инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ масалаларда ўз қатъиятини намойиш этди. Маданий алоқаларга келсак, Покистон ва Ўзбекистон умумий маънавий-маърифий меросга эга. Хусусан, Покистонда Баҳовуддин Нақшбанднинг издошлари кўп. Бошқа томондан эса ўзбек дўстларимиз Покистоннинг ажойиб, диққатга сазовор масканларини кўришса кўзлари қувонади.

Бош вазир Имрон Хоннинг Ўзбекистонга кутилаётган расмий ташрифи турли соҳалардаги Покистон – Ўзбекистон  муносабатларининг мустаҳкамланишида муҳим босқич бўлади. Бу, шунингдек, икки мамлакат етакчиларига минтақадаги вазият юзасидан ўзаро фикр алмашиш учун ажойиб имконият яратади. Жўғрофий жойлашув, диний-маърифий яқинлик, тарих, иқтисодиёт ва минтақавий ривожланиш – буларнинг барчаси Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги янада яқин алоқалар ва шериклик учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.

Бош вазир Имрон Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда икки мамлакат етакчилари ўртасидаги яқин муносабатлар ўзаро ҳамкорликнинг янада ривожланишига туртки беради.

Покистон Бош вазир Имрон Хон раҳбарлиги остида дадил ва пухта ўйланган қадамларни ташлади. Жумладан, Хитой – Покистон иқтисодий йўлаги (China–Pakistan Economic Corridor, CPEC) ривожлантирилмоқда, чунки бу нафақат мамлакат ичкарисида фойдали бўлади, балки минтақавий ва халқаро сармоядорлар учун ҳам катта имкониятлар яратади.

Покистон денгиз йўлларига эга бўлмаган Марказий Осиё мамлакатларига Хитой – Покистон иқтисодий йўлаги коммуникация инфратузилмаси воситасида бандаргоҳларга чиқишда кўмаклашиши мумкин.

Марказий Осиё ҳамда замонавий Покистон кирадиган минтақа узоқ тарих давомида савдо, маданий ва диний ришталар билан худди бир ягона макондек ўзаро боғланган эди. Одамлар ва ғоялар эркин ҳаракатланар эди. Замонавий илмий ишланмалар, алоқа ва ахборот технологияларининг янги услуб ва имкониятлари бутун жаҳон дунёқарашини ўзгартириб юборган бугунги кунда бу минтақалар ўртасидаги яқин алоқаларни тиклаш ҳамон рўёбга чиқмаган орзу бўлиб турибди.

Бугун тўғри қарорлар қабул қилиш ва тўғри танлов орқали ушбу ниятга эришиш мумкин. Яқинлашиб келаётган халқаро конференция минтақа етакчиларига бир даврада тўпланиб, ҳали ишга солинмаган салоҳиятдан самарали фойдаланиш йўлларини топиш учун қулай имконият тақдим этади.

Бунда биз очилаётган янги имкониятлар билан бир қаторда АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши туфайли рўпара келишимиз мумкин бўлган таҳдидларни ҳам теран англамоғимиз лозим. Биз Афғонистоннинг янги фуқаролик урушига ботиб қолишига қараб туролмаймиз. Бу афғонларга ҳам, унинг яқин қўшниларига ҳам наф келтирмайди.

Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу конференцияни ташкил этиш бўйича ташаббусини юқори баҳолайман. Бу тадбирни айнан ҳозир ўтказиш оқилона ва узоқни кўзланган қарордир. Ўйлайманки, бу Ўзбекистон раҳбарининг минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришдаги катта муваффақияти ва ушбу жараёнга қўшган салмоқли ҳиссаси бўлади.

Ҳозирги пайтда ўзаро боғлиқлик муваффақиятнинг калити ҳисобланади. Келинг, бунга Европа мисолида қараб кўрайлик. Европа кўпгина катта ва узоқ давом этган урушларни бошдан кечирган. Европада денгиз орқали савдо қилиш имкониятларига эга мамлакатлар кўп, бироқ денгизга чиқиш йўли мавжуд бўлмаганлари ҳам бор. Вақти келганида Европа етакчилари ўзаро бирлашишга қарор қилди. Бугунги кунда Европанинг ўзаро боғлиқлик, савдо-сотиқ, иқтисодий ривожланиш даражаси ва халқаро мақоми қандайлигини яққол кўриб турибмиз.

Хитойнинг “Бир белбоғ, бир йўл” ташаббуси концепциясини ҳам худди шундай таҳлил қилиб кўрсак бўлади. Буларнинг барчаси ўзаро боғлиқлик, ўзаро боғлиқлик ва яна ўзаро боғлиқликка йўналтирилган. Савдо-иқтисодий фаоллик мавжуд бўлса минтақа ҳам равнақ топади. Минтақа тинчлик ва фаровонликка интилса бирқарорлик ва тинчлик мустаҳкамланади. Мамлакатлар низоларни куч билан эмас, балки мулоқот йўли билан бартараф этишга мойилдир. Бу минтақадаги одамлар ҳаётининг сифатини янада оширади. Ижтимоий барқарорлик, ҳаёт даражасининг юқорилиги ва тинчлик – ҳар қандай етакчи ўз халқига ҳоҳлайдиган жуда тотли омиллар мана шулардир.

Мен янги юксалишни, фаровонлик, тараққиёт ва тинчликнинг янги даврини кўраяпман. Тошкент конференцияси ана шу янги даврдаги муҳим қадам бўлиб қолади. Шу нуқтаи назардан ушбу конференция фавқулодда муҳимдир.

Биз минтақанинг айрим муҳим жиҳатларини тўла англашимиз керак. Энг аввало, бу Афғонистон билан боғлиқ. Агар сиз харитага қарасангиз, Афғонистон Шарқ ва Ғарб, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида асосий боғловчи бўғин эканини кўрасиз. Бу мамлакатдан шарққа қараб аҳолиси гавжум Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва Узоқ Шарқ жойлашган. Ғарбда эса - Россия ва Европага кўприк ҳисобланадиган Марказий Осиё ва Эрон. Энди бир тасаввур қилинг, агар Афғонистон барқарор ва тинч бўлса, ушбу мамлакат орқали савдо ҳамда тижорий фаолият амалга оширилса Осиё ва Европа минтақаларини боғловчи бу тинчлик ороли нақадар яхши бўларди. Шунда Шарқ ва Ғарбдаги улкан аҳоли яшайдиган ҳудудлар автомобиль ва темир йўл инфратузилмалари орқали боғланади, масофалар қисқаради, савдо-сотиқ жадаллашади ва харажатлар арзонлашади. Шунинг учун ҳам мазкур конференциядан самарали натижалар эришиш учун энг муҳим ёки асосий рағбат – Афғонистондаги тинчликдир.

Бошқа яна бир муҳим жиҳат - ўзаро боғлиқлик орқали биз интилаётган марра ва мақсадлардир. Покистон – 220 миллион аҳолига эга бўлган мамлакат, улкан бозор. Покистон бандаргоҳлари Форс кўрфази, Ҳиндистон ва Узоқ Шарқни боғлайдиган ўта муҳим денгиз йўлларида жойлашган. Марказий Осиё мамлакатлари амалда бир неча минтақага чиқиш имкониятига эга бўлади. Покистон ҳудудида Хитой – Покистон иқтисодий йўлаги якуний босқичга кирмоқда. Ушбу мегалойиҳа доирасида биз инфратузилмани модернизация қилдик ва ривожлантирдик, махсус  иқтисодий зоналар барпо этилмоқда. Бу зоналар Марказий Осиё тадбиркорларига ўз лойиҳаларини амалга ошириш, Покистон бандаргоҳларидан фойдаланиб, даромад олиш учун қулай имкониятлар тақдим этади. 

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться