Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этади.
2021-07-13 | Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 13-14 июль кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, учрашув чоғида ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги