Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди

2021-07-15 | Иқтисодиёт

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Покистон муносабатларининг бугунги кун тартиби, кутилаётган олий даражадаги ташриф доирасида икки томонлама тадбирларга тайёргарликнинг бориши ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, саноат, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ва илмий-технологик соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларга самарали илгари суриш учун икки мамлакат иқтисодиётининг рақобат устунликларидан фойдаланиб, саноат кооперациясини фаоллаштириш ва қўшма корхоналар сонини кўпайтириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар. Хусусан, тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этишни назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамкорлининг улкан салоҳияти қайд этилди. Бундан ташқари, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.

Таъкидланганидек, охирги йил давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро савдонинг ўсишида ижобий динамика кузатилмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилдагисига нисбатан 20% ошгани, жорий йилнинг 5 ойи давомида эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ошганига алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича музокара жараёнини жадаллаштиришга келишиб олинди. Ушбу Битим имзоланиши икки томонлама савдо алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича янги таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон Транспорт вазирликларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш тўғрисида келишувга эришилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар “Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликнинг боришини муҳокама қилиб, 2021 йил февраль ойида Тошкент шаҳрида юқори даражадаги уч томонлама учрашув якунлари бўйича имзоланган тегишли “Йўл харитаси”га киритилган келишувларни амалга оширишга содиқлигини билдирдилар.

Туризм, шу жумладан, зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд бўлган шарт-шароитлар ҳам қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб бориш, амалдаги келишувлар ижросини жадаллаштириш ва икки томонлама муносабатларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться