Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов Япониянинг маданий ишлар бўйича комиссари билан учрашди

2021-07-23 | Маданият

Ўзбекистон Олимпия делегациясираҳбари – Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг маданий ишлар бўйича комиссари Суничи Токура билан учрашди. Унда икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Япония томони Ўзбекистоннинг икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш йўлида кўрсатаётган юксак эътибори учун миннатдорлик билдирди. Бунга 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган юқори даражадаги ташриф кучли туртки бўлгани таъкидланган.

2022 йилда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш муносабати билан икки давлат ўртасида санъат ва адабиёт вакиллари, ижодий гуруҳлар ва ижрочиларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш режалаштирилган.
 
Шунингдек, мезбонлар Ўзбекистонда буддавийлик таълимотининг тарихий илдизларини тадқиқ қилиш, музей иши, қадимий қўлёзмаларни ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида шу йилнинг сентябр ойида Хива шаҳрида бўладиган "Марказий Осиё сивилизатсиялар чорраҳасида" Халқаро маданий форумида ва октябр ойида ўтказиладиган "Ипак ё‘ли марвариди" Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун Япония давлати вакиллари таклиф қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться