Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда мактаб директорлари очиқ танлов орқали сараланмоқда
2021-07-23 | Сиёсат
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 30 июндаги “Умумий ўрта таълим мактаб директорлари лавозимига номзодларни дастлабки тарзда саралаб олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан Самарқанд вилоятидаги вакант мактаб директорлиги лавозимларига vacancy.argos.uz сайти орқали очиқ танлов ўтказилиб, номзодлар сараланмоқда.
Натижада ушбу мактаблар директорлигига 44 нафар талабгор чиқди. Улар малака талаблари асосида дастлабки назоратдан ўтказилган 22 нафари синовдан муваффақиятли ўтиб, vacancy.argos.uz сайти орқали тест жараёнларига жалб қилинди.
Саралашнинг мазкур босқичидан муваффаққиятли ўтган номзодлар кўриб чиқиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига тавсия этилади.
Манба: ЎзА