Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд ва Бухоро вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2021-07-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида Самарқанд шаҳридаги студиядан видеоконференция шаклида Давлат раҳбарининг Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ушбу ҳудудларга сафарлари давомида берилган кўрсатмалар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Шунингдек, икки ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий кўрсаткичлари ва уни янада рағбатлантириш бўйича биринчи даражали вазифалар кўриб чиқилди.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни жадал равишда амалга ошириш борасидаги ишларни янада фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди. Жорий йил охирига қадар Самарқанд вилоятида умумий қиймати 12,1 трлн сўмлик 1184 та лойиҳани амалга ошириш ва 17,3 мингта янги иш ўрни яратиш, Бухоро вилоятида эса 5,7 трлн сўмлик 584 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш ва шунинг ҳисобига 12,3 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди. Тегишли идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларига вилоятларнинг туман ва шаҳарларига чиққан ҳолда, юқори қўшимча қийматга эга саноат маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир таклифларни шакллантириш топширилди.

Экспорт фаолиятининг жорий кўрсаткичлари ўрганилди. Тадбиркор ва экспортчиларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича манзилли ишларни фаоллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, муҳокама давомида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларини талаб қилувчи бир қатор алоҳида масалалар кўриб чиқилди.

Видеоконференция якунида мутасадди раҳбарлар муҳокама давомида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқларни олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться