Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Покистон билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2021-07-17 | Туризм
Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон ҳукуматининг минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида Туризм масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат иккала мамлакат ўртасида туристик алмашинувни ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш, туризм индустрияси вакилларининг тўғридан–тўғри мулоқотини кенгайтириш, ўзаро инфо-турлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, туризмнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги