Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олмаотада Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг 86-йиғилиши якунланди
2021-07-23 | Сиёсат
Олмаотада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Қўшма Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация комиссиясидаги 86-йиғилиши ўз ишини якунлади.
12-23 июль кунлари томонлар давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини тайёрлашни давом эттирдилар.
Навбатдаги йиғилиш Ўзбекистонда сентябрь ойига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йиғилиш 21-25 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги