Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия халқи ва раҳбариятига ҳамдардлик
2021-07-19 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти