Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бизнес доираларининг ҳамкорлиги Ўзбекистон – Покистон иқтисодий муносабатларини ривожлантиришнинг муҳим омилидир

2021-07-17 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сўзга чиқди.

Шундан сўнг, дастурнинг иккинчи ярмида форумда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди.

Тадбир ўз платформасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 дан ортиқ вакилларини, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва тармоқ бирлашмалари раҳбарларини йиғди.

Форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили сифатида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришга доир чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашиш ва конструктив муҳокамалар учун майдончага айланди.

Сўзга чиқишлар давомида Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича кўрилаётган чоралар қайд этилди. Солиққа тортиш соҳасини ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш, ер участкаларини ажратиш тартибини, хорижий инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда эришилган ютуқлар санаб ўтилди.

Форум доирасида вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Уларда туризм, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари тақдим этилди.

Икки мамлакат спикерлари бизнес вакилларини аниқ инвестициявий келишувларга эришиш ва савдо шартномаларини тузиш ҳамда ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Форум якунлари бўйича агросаноат соҳаси, тўқимачилик, фармацевтика ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда паррандачилик соҳаларида қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган 71 икки томонлама ҳужжат, шу жумладан, инвестициявий шартномалар ва савдо битимлари имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться