Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилади

2021-08-10 | Сиёсат

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг олтинчи йиғилиши 12 август куни Душанбе шаҳрида онлайн шаклда ўтказилади

Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги манбасига кўра, йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария, фитосанитар ва ўсимликлар карантини тузилмалари раҳбарлари иштирок этади.

Анжуман доирасида ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2020-2021 йилларда ШҲТга раислик қилмоқда ва 6 август куни ташкилотга аъзо давлатлар адлия вазирларининг 8-йиғилиши ҳам видеоконференция шаклида ўтказилди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишидан сўнг 2021-2022 йиллардаги ташкилот раислиги Ўзбекистонга ўтиши кутилмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться