Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФАО ва ШҲТ озиқ-овқат тизимларини қайта ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилишди

2021-08-11 | Сиёсат

ФАО ва ШҲТнинг мустақил мулоқоти онлайн форматда бўлиб ўтди, у жорий йилнинг кузида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Нью-Йоркда ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича БТМ Саммитига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Римда ўтказилган БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари пре-саммитида иштирок этган эди.

 

ФАО ва ШҲТ мустақил мулоқоти ФАО Котибияти, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, ФАОнинг Россия Федерацияси билан алоқалар бўйича бўлими, Москва давлат озиқ-овқат ишлаб чиқариш университети (МГУП), Евроосиё халқлари ассамблеяси томонидан ташқил этилди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари озиқ-овқат тизимларининг ишлаши ва ривожланиши, мамлакатларда мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама этишди, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибалар билан ўртоқлашишди.

Тадбирда мамлакатимизни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Алишер Шукуров тақдим этган бўлиб, у шунингдек БМТнинг озиқ-овқат тизимлари бўйича саммити арафасидаги миллий мулоқотларнинг ташкилотчиси ҳисобланади.

 «Бўлажак Саммитга тайёргарлик доирасида Ўзбекистонда ўтказилган миллий мулоқотлар, хусусан минтақалардаги субмиллий мулоқотлар мунозаралар ўтказиш, ҳамкорликни ривожлантириш, келишувларга эришиш ва умумий мажбуриятларни қабул қилиш учун инклюзив майдонни тақдим этади. Ўзбекистон ШҲТ ва ФАОга аъзо давлатлар билан ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёр», — таъкидлади Алишер Шукуров.

Тадбир натижаларига кўра, иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги озиқ-овқат тизимлари ва уларнинг барқарор ўзгартириш усуллари бўйича ўзаро муносабатларнинг салоҳияти юқори эканини яна бир бор эътироф этишди, савдони мустаҳкамлаш, ички озиқ-овқат билан таъминлаш, техник кўмак кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича ШҲТга аъзо давлатлар орасида ҳамкорликни янада кучайтириш имкониятларини ўрганишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться