Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ходимларни эмлаш тадбирлари ўтказилди

2021-08-11 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида идора раҳбарияти ва ходимларини эмлаш тадбирлари бошланди. Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилиб, аҳолини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида фикр билдирди ҳамда бошқа раҳбар ва ходимларни Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ўзиларига маъқул туридан фойдаланиб, иложи борича тезроқ эмланишга чақирди.

10 август ҳолатига кўра, Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланди.

Қолганлар илгари эмланган ёки охирги 3 ой ичида COVID-19 билан касал бўлган ёки эмланишга қарши тиббий кўрсатмалари бор ходимларни ташкил этади.

Барча ходимлар сурункали касалликлар ва вакцинага қарши тегишли кўрсатмалари бор-йўқлигини аниқлаш учун дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Ходимларни эмлашнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг август ойи охиригача ўтказилиши мўлжалланган.

Эмлаш COVID-19дан ҳимоя қилишнинг энг ишончли усули ва жамоавий иммунитетни шакллантиришнинг хавфсиз механизмидир. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш бепул асосда ўтказилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться