Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак

2021-08-11 | Сиёсат

Бугун, 11 август куни вилоят ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари масалаларига қаратилган видеоселектор тарзидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходимлари, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳошим Абдуллаев, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаатлар билан ишлашга масъул ходимлар қатнашдилар.

Жойлардаги студиялардан эса шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот бошлиқлари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мурожаатлар билан ишлашни янги поғонага кўтариш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойилини ҳаётга тадбиқ этишда муҳим вазифаларни илгари сурган эди. Бугунги амалий семинар мазкур вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ташкил этилди.

Семинарда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Мурожаатларни қайта ўрганиш давомида юзага келаётган муаммолар, айрим тушунмовчиликлар, уларни бартараф этиш, иш самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш ҳамда “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан маърузалар тингланди.

Семинарда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться