Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё давлатлари минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг дастлабки босқичида турибди

2021-08-09 | Сиёсат

Бугун Марказий Осиё халқаро институтида минтақа давлат раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви (6 август, Туркманистон) натижалари таҳлилига бағишланган «Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари» мавзусида онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг учинчи Маслаҳат учрашуви 2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган минтақавий яқинлашув курсининг мантиқий давоми бўлганини таъкидлади. 2018 йилда Нур-Султон ва 2019 йилда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувлар қўшнилар ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантиришга мустаҳкам замин яратди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан савдо айланмасининг ўсиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди ва бу кўрсаткич 2016-2020 йиллар мобайнида деярли икки баробар – 2,4 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача кўтарилди. Рўйхатга олинган қўшма корхоналар сони 5 баробардан зиёдга, яъни 312 тадан 1 минг 600 тагача ошди. Инвестицион ҳамкорлик кучайди, қўшма инвестицион компаниялар ташкил этилди.

Анжуманда минтақамиздаги ижобий ўзгаришларга халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаётган кўмак ҳам таъкидланди. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси Марказий Осиё бўйича «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш», «Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш» ва "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги» махсус резолюцияларни қабул қилди.

Онлайн-тадбирда таъкидланганидек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг жадаллашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш, «бир тур-бутун минтақа» қўшма туристик дастурини амалга ошириш, пандемияга қарши кураш доирасида тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тажриба алмашишни кенгайтириш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, дори-дармон ишлаб чиқаришда фармакология ва ҳамкорлик соҳасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Иштирокчиларининг фикрига кўра, Маслаҳат учрашуви натижалари давлатларнинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш борасидаги қатъий мажбуриятини намойиш этди. Бу давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотида ўз аксини топди. Шунингдек, иқтисодий муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилганлигини ифода этади.

Саммит доирасида Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида юқори даражадаги учрашув билан бирга қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, иқтисодий форум, миллий маҳсулотлар кўргазмаси, етакчи аёллар мулоқоти, миллий таомлар намойиши ва минтақа мамлакатлари санъат усталарининг  чиқишлари шулар жумласидандир.

Онлайн конференция маъруза билан иштирок этган МОХИ директори Анвар Носиров яққол ютуқлар фонида ўзаро ҳамкорлик учун мавжуд жуда катта салоҳият ҳали тўла ишга солинмаганини таъкидлади. «Мамлакатлар минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг дастлабки босқичида турибди»,- деди у.

Тадбирда Марказий Осиё давлатларининг эксперт-таҳлил ва илмий-академик ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться