Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди

2018-05-04 | Сиёсат

Туркия Республикаси Президенти Р.Т.Эрдўғоннинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Меморандумдан кўзланган мақсад халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашишдан иборат. 
Меморандумга асосан ҳамкорлик инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби соҳалар, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда амалга оширилади.

Шу билан бирга, Меморандумда анжуман, семинар, маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш, қонунчилик ва бошқа норматив-хуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш амалиёти ҳамда юридик адабиёт ва бошқа нашрлар, томонлар адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкил қилиш билан янада тўлиқроқ танишиш, ҳамкорликдаги тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш, томонлар томонидан келишиб олинган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида делегациялар алмашинуви кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, Меморандум икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, икки давлат Адлия вазирликлари ўртасида хуқуқий  соҳада самарали ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини яратишга хизмат қилади. 

 

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан 
алоқалар бўлими

 

Манба: ЎзА

Поделиться