Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан учрашув тўғрисида
2018-05-04 | Сиёсат
2018 йилнинг 4 май куни Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Халил Карзай билан учрашди.
Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт- коммуникация ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга асосий эътибор қаратди.
Суҳбат давомида 2018 йилнинг 26-27 март кунлари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция якунлари бўйича Тошкент декларациясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги