Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сиёсат
19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашув бўлиб ўтди. |
19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Филиппин Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) этиб тайинланган Вильфредо С.Сантосни қабул қилди. |
Ўзбекистон ТИВ делегацияси «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форуми мажлисида иштирок этди 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2018 йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон ТИВ делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган "Осиё юраги – Истанбул жараёни" форумининг Юқори мансабдор шахслари мажлисида иштирок этди. |
Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиМамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик корхонаси – “Навоийазот” акциядорлик жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар “Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш”, “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш” ва “Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларидир. |
Ижро интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиПрезидент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, вилоят ва туманлар ҳокимлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда жорий йил 2 март куни вилоятга ташриф чоғида белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди. |
Туркия ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиТуркия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ахмет Авшар бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов қабул қилди. |
Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси иш бошлади 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиШавкат Мирзиёев бундан роппа-роса икки йил муқаддам – 2016 йил 19 апрель куни Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси қурилишини бошлаб берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда улкан саноат комплекси ва шаҳарча бунёд этилди. |
Президент Бухорога ташриф буюрди 19.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиДавлатимиз раҳбари Қоракўл туманида барпо этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади. |
Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди 19.04.2018СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти билан Россиянинг “Лукойл” компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Бухоро вилоятига жўнаб кетди. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси ташқи ишлар вазирини қабул қилди 18.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва хонимни қабул қилди. |
18.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденовни қабул қилди. |
18.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўзинбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 23-мажлисида иштирок этди. |
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири билан учрашув 18.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2018 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди. |
Мувофиқлаштириш қўмитаси мажлиси 17.04.2018МДҲМанба: ЎзА17 апрель куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. |
17.04.2018СиёсатМанба: ЎзА Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш якунлари Тошкент шаҳар ҳокимлигида муҳокама қилинмоқда. |
ОАВ мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича комиссия таркибига киритилади 17.04.2018СиёсатМанба: ЎзАВазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давомида мамлакатимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишда оммавий ахборот воситалари фаол ҳамкорликка чақирилди. |
Хоразм вилояти ҳокими ажратилган маблағлардан унумли фойдаланилмагани учун танқид қилинди 17.04.2018СиёсатМанба: ЎзАВазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтаётган йиғилишда сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собиров ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, шунингдек, вилоятда ишсизликнинг олдини олишга эътибор қаратилаётгани ҳақида гапирди. |
Халқ таълими вазири: Мажбурий меҳнатни ватанпарварлик деб билганмиз 17.04.2018СиёсатМанба: ЎзАВазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш доирасида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов сўзга чиқди. |
Замон ўзгарди, ёндашув ўзгарди 17.04.2018СиёсатМанба: ЎзАВазирлар Маҳкамасида ўтаётган йиғилишда Бош вазир ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга жалб этиш – давлатимиз раҳбарининг сиёсатига хиёнат, дея баҳолади. |
Бу борадаги ишлар қайта такрорланмаслигига сўз берамиз 17.04.2018СиёсатМанба: ЎзАВазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда. |