Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув
2018-05-04 | Сиёсат
2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Душанбе шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Питер Сиярто билан учрашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг турли йўналишлардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес муносабатларини ва илмий-маданий алмашинувларни фаоллаштириш, таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Вазирлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги