Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея делегацияси билан учрашув

2018-05-03 | Сиёсат

2018 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Сонг Ёунг-гил бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи ва Президент Мун Же Ин ва Жанубий Кореянинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда бўлиб ўтган кореялараро саммит ва унинг муваффақиятли якунлари кўп жиҳатдан Корея Республикасининг «Янги шимолий сиёсати»ни босқичма-босқич ва ҳар томонлама ўйлаб амалга ошириши натижасида эришилгани таъкидланди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У ҳам иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться