Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ИИВ вакиллари МДҲ давлатлари - миграция хизмати раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида иштирок этдилар

2018-05-04 | Сиёсат

Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида Россия Федерацияси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полиция генерал-полковниги Александр Горовой раислигида МДҲ давлатлари - миграция хизмати раҳбарлари Кенгашининг йигирма биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикалари, Россия Федерацияси, МДҲ давлатлари Ижроия Қўмитаси ҳамда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси вакиллари қатнашди. Кузатувчилар сифатида Кенгашда Туркманистон Республикаси, Касаба уюшмаларининг умумий конфедерацияси ва Евразия иқтисодий комиссияси вакиллари қатнашдилар. Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Гайназаров иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчиларини Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаев ва МДҲ давлатлари ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича Парламентлараро Ассамблеяси Доимий иш юритувчи комиссияси котиби Евгения Владимирова қутладилар. Кун тартиби бўйича йиғилиш иштирокчилари МДҲ давлатларидаги миграция сиёсати ҳақидаги маърузаларни эшитиб, МДҲ Ижроия Қўмитаси томонидан “МДҲ давлатларининг 2015-2019 йилларга ноқонуний миграция қарши курашиш борасида ўзаро ҳамкорлик Дастури” бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқишди. Шунингдек, тадбир давомида МДҲ давлатлари миллий қонунчилигида миграция бўйича бўлган охирги ўзгаришларни муҳокама қилишди. МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси раиси йиғилиш қатнашчиларига миграция борасида тайёрланаётган қонунчилик ҳужжатлари ва ўзгаришлар лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, фуқароларни хорижий давлатларда бандлигини таъминлаш ва туризм фаолияти агентликлари фаолиятини лицензиялаштириш масаласи ҳамда МДҲ қатнашчилари томонидан бу масала бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар алоҳида муҳокама қилинди. Меҳнат фаолияти юзасидан олиб борилаётган масалалари ҳақида Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари вакиллари миллий маърузалари билан чиқишди. Шунингдек, йиғилишда Евразия иқтисодий комиссия вакилининг “Евразия иқтисодий иттифоқининг меҳнат миграцияси борасида давлатлар ўзаро ҳамкорлиги” ҳақидаги маърузаси тингланди. Тадбир якуни бўйича йиғилиш баённомаси ва Кенгашнинг МДҲ давлатларининг миграция борасидаги натижали йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Қарори имзоланди. Кенгашни навбатдаги йиғилиши 2018 йилнинг иккинчи яримида Қирғизстон Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться