Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

К.Аденауэр номидаги фонд делегацияси билан учрашув

2018-06-13 | Сиёсат

2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг (Германия) Европа ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Франк Присс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Германия мулоқотининг ривожланиши нуқтайи-назаридан Ўзбекистон ва К.Аденауэр номидаги фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки томонлама муносабатлар, демократия ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашишга қаратилган мазкур Фонд ва унинг Марказий Осиёдаги Минтақавий ваколатхонасининг самарали фаолияти Ўзбекистонда юқори баҳоланади.

Шунингдек, янги технологиялар, фан ва таълим соҳасида алмашинув, мутахассислар амалиёти ўташини ташкиллаштириш каби йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни тадбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Томас Кунце иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться