Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кишинёв шаҳридаги учрашувлар

2018-06-18 | Сиёсат

2018 йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этиш учун Кишенёв шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ТИВ делегацияси Молдова Иқтисодиёт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби Юлиана Дрэгэлин, Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги давлат котиби Василеу Лука билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Молдова ўртасида турли шаклларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки томонлама алоқаларни аниқ амалий мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири Тудор Ульяновск билан қисқача суҳбат бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться