Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ Ҳайъати мажлиси

2018-06-14 | Сиёсат

2018 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисга раислик қилган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов нутқида, вазир ўринбосарлари ҳисоботларида ТИВ марказий девони ва хориждаги ваколатхоналари фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинди, бунда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 5400-сонли фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 3654-сонли қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросига асосий эътибор қаратилди.

Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорда Вазирлик девони ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари ишига танқидий баҳо берилди, шунингдек, улар фаолиятини кескин ўзгартириш бўйича чоралар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться