Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь Республикаси парламентидаги учрашувлар

2018-06-13 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т. Йўлдошев бошчилигидаги парламент делегацияси бугун ташриф доирасида Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси М.В. Мясникович билан учрашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Шунингдек куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Вакиллар палатаси Раиси В.П. Адрейченко билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар қонун ижодкорлиги фаолиятида тажриба ва янгиликлар билан ўзаро алмашиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться