Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятида «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури учун 100 миллион доллар ажратиш режалаштирилмоқда

2018-06-13 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Фарғона вилояти саноат товарлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, хизмат кўрсатиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган товарлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича республикадаги ўртача даражадан бир неча баробар орқада экани танқид остига олинди.

Биз ўзимизга жуда катта юк олганмиз. Халқимизни рози қилишимиз керак. Фарғона вилояти ҳамма соҳа бўйича ҳали ўзининг йўлини топгани йўқ. Иқтисодиётда, маиший ҳаётда кўп муаммолар тўпланиб қолган. Лекин раҳбар шунинг учун раҳбар - масалага ечим топиши керак. Бунинг учун ватанни севиши, ўзини қийнаши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Одамларни рози қилиш учун уларни иш билан таъминлаш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, вилоятда 101 мингта иш ўрни яратиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

«Ҳар бир оила - тадбиркор» дастурини Фарғона вилоятида амалга ошириш учун оилаларнинг тадбиркорлик имкониятларини ўрганиш, зарур бўладиган молиявий ресурсларни ҳисоб-китоб қилиб, камида 100 миллион доллар ажратиш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться