Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Olmazor city» Олмазор туманининг янги маркази бўлади

2018-06-29 | Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасидаги маданият саройида Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.

Олмазор туманининг янги маркази - «Olmazor city»ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудда барпо этиладиган ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.

Ёшлар билан ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Тумандаги бўш турган биноларни инвентаризациядан ўтказиш, хорижий инвестициялар ва технологиялар олиб келиш, одамларга иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться