Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Финляндия Элчиси билан учрашув

2018-07-02 | Сиёсат

2018 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Финляндия Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Ҳельсинки шаҳрида) Никлас Линдквистни қабул қилди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шу ўринда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва келишиш имконини берувчи вазирликлараро мунтазам маслаҳатлашувларни ўтказиш тажрибасини давом эттиришнинг амалий аҳамияти таъкидланди.

Учрашувда учинчи мажлиси 2002 йилда бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини қайта бошлаш масаласи ҳам кўтарилди. Ўзбекистон ва Финляндия ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳар тарафлама кўмак беришга томонлар тайёр эканлиди таъкидланди. Ушбу алоқалар Финляндия инвестицияси ва юқори технологияларини жалб қилиш орқали қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзаро савдони кенгайтиришга қаратилган.

Маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда мунтазам алмашинувлар амалиётини давом эттиришга қизиқиш билдирилди.

Суҳбат якунида Вазир Финляндия Элчисига дипломатик ваколатхона раҳбари сифатида Ўзбекистондаги беш йилга яқин муваффақиятли фаолияти учун миннатдорлик изҳор этди.

Элчи Никлас Линдквист дипломатик миссиясини самарали ижро этиш учун яратилган қулай шароит учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться