Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишчи гуруҳларининг Туркманистондаги учрашувлари

2018-07-02 | Сиёсат

2018 йилнинг 25 июнидан 1 июлига қадар Туркманистонда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Туркманистон чегарасининг айрим участкаларида биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.

Ишчи гуруҳлари учрашувлари якунига кўра Баённома имзоланди.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, кўп йиллик танаффусдан сўнг давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ишчи гуруҳларининг музокаралари қайта бошланди ва ҳозирги вақтга қадар жойларда чегара ўтиш чизиғини аниқлаш мақсадида 9 та учрашув ўтказилган.

Музокаралар дўстлик ва яқин қўшничилик ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олиш руҳида ўтмоқда. Бу эса Ашхобод ва Тошкентдаги олий даражадаги учрашувлар давомида икки мамлакат президентлари келишувларининг амалий тадбиғи ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться