Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарларининг учрашуви

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 15 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Қўнғирот туманидаги оилавий поликлиникани бориб кўрди

15.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қорақалпоғистонда ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматни яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2017-2018 йилларда инвестиция дастури доирасида 36 та объектда 84 миллиард сўмликдан зиёд ишлар бажарилиб, улар 2,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Президент Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

15.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган «Кантекс инвест» тўқимачилик корхонаси билан танишди. 

Мўйноқда янги шаҳарча барпо этилади

15.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига ташриф буюрди.

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

15.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.

Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувлари тўғрисида

14.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 14 ноябрь куни Бишкек шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Италия делегацияси билан учрашув

14.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Стратегик режалаштириш бўйича Буюк Британия тажрибаси қандай?

14.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан “Парламент ва унинг тадқиқот хизмати фаолиятида стратегик режалаштириш: Ўзбекистон ва Буюк Британия тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

13.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. 

Ҳокимлик вакиллари Қозоғистонда

13.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари У.Эгамов бошчилигидаги делегация вакиллари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри, Туркистон ҳамда Жамбул вилоятларида бўлиб қайтди.

Барқарор ривожланиш мақсадлари Ўзбекистонда қандай бажарилмоқда?

13.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига оид концепцияси – келажак авлод эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўзаро узвий боғланган экологик хавфсиз, иқтисодий таъминланган, ижтимоий муҳофазаланган ва институционал бирлашган ҳаёт тарзини шакллантиришни ўз ичига олган ғоялар тизимини қамраб олган.

Мудофаа масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилди

12.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон—АҚШ мудофаа идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори билан учрашув

12.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори, Бундестаг депутати Дирк Визе билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Польша Президентини табриклади

12.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Польша Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан Президент Анжей Дудага табрик йўллади.

Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди

09.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов АҚШ мудофаа вазирининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Колин Жексон бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Германия Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Германия Федератив Республикасига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ян Ҳеккер билан учрашди.

Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди.

Ўзбекистон делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи тўғрисида

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа парламентида бўлиб ўтган «Афғонистон учун биргаликдаги қарашлар» мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этди.

Германия Бундестаги Вице-президенти билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Бундестаги Вице-президенти Ҳанс-Петер Фридрих билан учрашди.

Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув

09.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Томас Баггер билан учрашди.