Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Барқарор ривожланиш мақсадлари Ўзбекистонда қандай бажарилмоқда?

2018-11-13 | Сиёсат

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига оид концепцияси – келажак авлод эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўзаро узвий боғланган экологик хавфсиз, иқтисодий таъминланган, ижтимоий муҳофазаланган ва институционал бирлашган ҳаёт тарзини шакллантиришни ўз ичига олган ғоялар тизимини қамраб олган.

Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсати бу мақсадларга тўлиқ ҳамоҳанг бўлиб, аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш, одамлар саломатлигини муҳофазалаш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланиб, уларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.
 
Тошкент шаҳрида “Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш: Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон ва Грузияни қўллаб-қувватлаш” мавзусида ташкил этилган халқаро йиғилиш аввалида Ўзбекистон тажрибаси таҳлил этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари вазирлик ва идораларининг 70 дан ортиқ мутахассиси иштирок этди.
 
Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари Ғайрат Ҳидоятов 2018 йил 20 октябрда қабул қилинган 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарорига тўхталиб ўтди.
 
Қарор билан тасдиқланган Миллий мақсад ва вазифаларда 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар ва улар доирасида амалга ошириладиган вазифалар қамраб олинган. Жумладан, амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилган.
 
Соғлом турмуш тарзини таъминлаш, касалликлар туфайли бевақт рўй берадиган ўлим сонини 30 фоизга қисқартириш, 2025 йилгача йўл-транспорт ҳодисалари сонини икки бараварга камайтириш режалаштирилган. Сифатли таълимни таъминлаш, ўқитувчилар сонини кўпайтириш мўлжалланган.
 
Ушбу мақсадлар Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг 70-резолюциясини бажариш тарафдори эканлигини билдиради.
 
Йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳаси каби Глобал кун тартибидаги масалани хусусан, БМТ барқарор ривожланиш концепциясидаги 16-мақсаднинг – “Тинчлик, одил судлов ва самарали институтлар” ва 3-мақсаднинг “Саломатлик ва фаровонлик” (3.3, 3.5 ва 3.8 кўрсаткичлар) хусусиятларини амалга оширишда ягона ёндашув зарурлиги масалалари муҳокама қилинди.
 
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакили Ашита Миттал белгиланган аниқ мақсадлар бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани туфайли дунёда трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, шунингдек, ОИТС эпидемиясини йўқ қилиш, шу жумладан, гиёҳванд, психотроп моддаларга бўлган боғлиқликни даволаш ва унинг профилактикасини яхшилаш бўйича иш олиб борилаётганини таъкидлади. Бу борада Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда маълум ютуқларга эришилмоқда.
 
– Ўзбекистон БМТ билан самарали ҳамкорлик қилаётган давлат бўлиб, мақсадлари доим муштаракдир, – деди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Хелена Фрейзер. – Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар тасдиқлангани бунинг яққол тасдиғидир. Унда қашшоқликни тугатиш, ўлимни камайтириш, билим беришни янада яхшилаш бўйича долзарб вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизми белгилангани БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун.
 
Иштирокчилар барқарор ривожланиш соҳасида қилинган ишлар билан бир қаторда амалга оширилиши зарур вазифалар бўйича фикр алмашди. Уларга эришилган натижалар мониторинги ва ҳисоботини юритиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, улар устувор вазифаларга эришиш учун натижаларни жадаллаштириш мақсадида стратегиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича илғор тажрибалар бўйича зарур ахборотларга эга бўлди.
 
Эътиборли жиҳати, мазкур тадбирга фаол талабалар ҳам таклиф этилиб, улар минтақадаги давлатлар мутахассислари билан мулоқот қуриш, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлди.
 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться