Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши тўғрисида

07.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 25-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

07.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.

Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

06.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

06.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси олдидан
Олий Мажлис Сенати қўмиталари (комиссияси) мажлислари ўтказилиши
Ж А Д В А Л И

Ўзбекистон – Британия маслаҳатлашувлари тўғрисида

06.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6 декабрь куни Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва Буюк Британия Бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили Гарет Бейли иштирокида Ўзбекистон – Британия маслаҳатлашувлари ўтказилди.

Финляндия Президентига табрик

06.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 6 декабрь – Финляндия Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан Президент Саули Нийнистёга табрик йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

05.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Президент Таиланд Қиролини табриклади

05.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Таиланд миллий байрами - Ота куни муносабати билан мамлакат Қироли Маха Вачиралонгкорнни табриклади.

Ўзбекистон – Саудия сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

04.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 3 декабрь куни Риёз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди ўтказилди.

Президент таклиф этган номзод халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди

30.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

2018 йил 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Шавкат Мирзиёев: Туристларни тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Хива темир йўл вокзали билан “Ичан-қалъа” мажмуаси ўртасида барпо этилаётган хиёбонни кўздан кечирди. Бу ҳам давлатимиз раҳбарининг аввалги ташрифлари чоғида берилган топшириқ ижроси бўлиб, Хивага янгича қиёфа бағишлади. 

Хоразмда янги темир йўл ва вокзал очилди

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Урганч - Хива поездида Хива шаҳрига келди.

Шавкат Мирзиёев Шовот туманидаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари икки йил муқаддам Uztex компаниялар гуруҳига Шовот туманида юқори технологик имкониятларга эга мазкур корхонани ташкил этиш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эди.

Маданият вазири Бахрейн Подшоҳлигида

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

ISESCO​ ташкилоти томонидан ташкил этилган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари навбатдан ташқари сессиясида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этмоқда.

Президент Хоразмга келди

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти, транспорт ва туризм инфратузилмаси, таълим ва маданият муассасалари билан танишиш режалаштирилган. 

Аскарлар Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топширади

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. 

Президент раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Президент махсус-тактик машқларни кузатди

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди.

Сенатда Жаҳон банки ва Европа иттифоқи делегациясининг қўшма миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 27 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М.Джумагалдиевнинг давлат харажатларини баҳолаш ва молиявий ҳисобдорлик бўйича Жаҳон банки ва Европа иттифоқи делегациясининг қўшма миссияси аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.