Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув
2018-11-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида бўлиб турган ҳукумат делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федерал президентининг дипломатик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Томас Баггер билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон – Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги