Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Стратегик режалаштириш бўйича Буюк Британия тажрибаси қандай?

2018-11-14 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан “Парламент ва унинг тадқиқот хизмати фаолиятида стратегик режалаштириш: Ўзбекистон ва Буюк Британия тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.

Президентимизнинг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Вестминстер демократия фонди вакиллари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари иштирок этди.
 
Бугунги кунда ҳар бир давлат идораси ўз олдига юқори мақсадларни қўяр экан, бунда стратегик режалаштиришга катта эътибор қаратади. Чунки, ислоҳотларни ўз вақтида амалга ошириш, фақат бугунни эмас, балки келгусида ҳам содир бўладиган воқеликни назардан қочирмаслиги лозим. Бу эса бўладиган жараёнларга олдиндан тайёргарлик кўриш, юзага келувчи муаммоларни бартараф этишнинг муҳим омили ҳисобланади.
 
– Стратегик режадан кўзланган мақсад ташкилотнинг узоқ давр мобайнида ўз олдига қўйган мақсадларни самарали тарзда амалга оширишга ёрдам беради, – дейди Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти илмий ходими Акбаршоҳ Тешабоев. – Кўп йиллик тарихга эга инглиз парламенти бу борада катта тажриба тўплаган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатлари ушбу амалиётни чуқур ўрганиб, фойдали жиҳатларини жорий этмоқда. Биз ҳам бу каби ислоҳотларни юксак баҳолаган ҳолда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини ўрганиш, янада ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.
 
Семинарда жорий йилнинг август ойида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Вестминстер демократия фонди ўртасида имзоланган ўзаро меморандумга кўра келгусида соҳага оид вазифалар белгилаб олинди.
 
Буюк Британиялик экспертлар иштирокида стратегик режалаштиришнинг мазмун моҳияти, аҳамияти, қўллаш амалиёти ва бошқа кўплаб масалалар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Соҳа мутахассисларининг замонавий давлат бошқаруви ва парламент фаолиятини, тадқиқот институтларининг стратегик ва бизнес режаларини тузиш каби мавзуларда маърузалари тингланди.
 

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться