Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув
2018-11-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 ноябрь куни Германия Федератив Республикасига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ян Ҳеккер билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигини чуқурлаштиришнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Умумий кун тартибини аниқ мазмун билан бойитиш, икки томонлама муносабатларга узоқ муддатли тус бериш борасида томонларда қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги