Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2018-11-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 ноябрь куни Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, «Ўзбекистон - Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистондаги вазият муҳокамаси чоғида, Афғонистонда тинч мулоқотни бошлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди ва бу мамлакатдаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари таъкидланди.
Шу куннинг ўзида Берлин шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги