Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори билан учрашув
2018-11-12 | Сиёсат
2018 йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федерал ҳукуматининг ТИВдаги Россия, Марказий Осиё ва Шарқий шерикчилик давлатлари билан жамиятлараро ҳамкорлик бўйича координатори, Бундестаг депутати Дирк Визе билан учрашди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Германия сиёсий мулоқотини янада ривожлантириш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда, шунингдек, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг ҳамда замонавий таҳдид ва хавфларга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг айрим муаммолари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги