Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германия Бундестаги Вице-президенти билан учрашув
2018-11-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Бундестаги Вице-президенти Ҳанс-Петер Фридрих билан учрашди.
Суҳбат давомида парламентлараро алоқалар, жумладан мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги доирасидаги муносабатлар ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Германия Бундестаги ўртасидаги мунтазам алоқалар икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги