Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи тўғрисида
2018-11-09 | Сиёсат
2018 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Европа парламентида бўлиб ўтган «Афғонистон учун биргаликдаги қарашлар» мавзусидаги Халқаро конференцияда иштирок этди.
Конференция ишида Европарламент депутатлари, Еврокомиссия, ОАВ ва ЕИ, Белгия, бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик миссияларнинг вакиллари қатнашдилар.
Форум қатнашчилари хавфсизлик, тинчлик ва давлат қурилиши, Афғонистоннинг ривожланишига халқаро кўмак, қайта тикланиш ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Европа парламенти депутати, Афғонистон билан алоқалар делегацияси раиси Петрас Ауштревичюс кириш нутқи сўзлади.
Мамлакатимиз делегацияси раҳбари ўз нутқида 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражали халқаро конференция якунларига ҳамда консенсус асосида қабул махсус Декларацияга алоҳида урғу берди. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан икки томонлама муносабатларни изчил мустаҳкамлаётгани, мазкур мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим бўлган қатор инфраструктура лойиҳаларини фаол амалга ошираётгани таъкидланди.
Исматулла Иргашев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлашга ҳамда тинч Афғонистон учун кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш борасидаги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги