Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувлари тўғрисида
2018-11-14 | Сиёсат
2018 йилнинг 14 ноябрь куни Бишкек шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон вазирликлараро маслаҳатлашувларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди.
Учрашувда Қирғизистон ТИВ Ахборот департаменти директори Муратбек Азимбакиев ўзи бошқараётган бўлинма иш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида ахборот соҳасидаги икки томонлама алоқаларда ижобий динамика кузатилаётгани қайд этилди ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги