Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Самарқанд – халқаро дипломатия маркази

20.11.2018СиёсатМанба: ЎзА

Самарқандда жорий йил 22-23 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилади.

Ўзбекистон Президентининг совғаси Афғонистонга топширилди

20.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 25 та автобусни Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлигига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашув

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йил 19 ноябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси, АҚШ Конгресси “Ўзбекистон бўйича кокус” (дўстлик гуруҳи) раиси Трент Келли бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

2018 йил 17 ноябрь санасининг иккинчи ярмида депутатлар ўз ишларини давом эттирдилар. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилинди.

АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашув

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган “Ўзбекистон бўйича кокус” ҳамраислари Трент Келли ва Висенте Гонсализ бошчилигидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Қирғизистон Республикасида амалий ташриф билан бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Ўзбекистон Элчиси Канада Генерал-губернаторига ишонч ёрлиқларини топширди

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Канада Генерал-губернатори Жюли Пайеттга ишонч ёрлиқларини топширди.

Шавкат Мирзиёев Латвия Президентини қутлади

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Латвия Республикаси эълон қилинганининг 100 йиллиги муносабати билан Президент Раймондс Вейонисни қутлади.

Президент Ўмон Султонини табриклади

19.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон миллий байрами – Султон таваллуди куни муносабати билан Султон Қобус бин Саидни табриклади.

Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан суҳбатлашди

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида  нуронийлар, зиёлилар, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Очиқ ва самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатидаги ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар ҳамма жойларда ва ҳамма соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани, буни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида ҳис қилаётганини таъкидлади.

Президент одамларга қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Нукус шаҳрининг “Қумбуз овул” маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника жойлашган. Бу шу уйларда яшаётган одамларга, айниқса, ёш болали аёлларга жуда қулай. Иссиқ-совуқ кунларда йўлда қатнаб юрмайди, ҳам вақти, ҳам нақди тежалади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашди

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий окрукка қарашли Нукус горнизонида бўлиб, хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди. 

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади

16.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 13 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси жойлашган бино қаршисида мамлакатимиз давлат байроғини тантанали кўтариш маросими бўлиб ўтди. Бош консулхона манзили Карл Либкнехт кўчаси 22-уй.

Қозоғистон – Ўзбекистон: Ҳамкорлик форуми истиқболли муносабатлар асоси

16.11.2018СиёсатМанба: ЎзА
Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида Қозоғистон – Ўзбекистон I минтақалараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади.