Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИУТ профессори Халқаро Фанлар академиясининг эътирофига лойиқ топилди

2017-04-21 | Технологиялар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг физика фани ўқитувчиси Ҳусниддин Олимов Халқаро Фанлар академияси (The World Academy of Science, Twas)нинг ривожланаётган мамлакатлардаги 45 ёшгача бўлган ёш олимлари учун мукофотини қўлга киритди.

 16 мамлакатдан ёш олимлар иштирок этган танловнинг “Физика ва математика соҳасидаги энг яхши илмий мақолалар” йўналишига тадқиқотчилар сўнгги беш йил мобайнида физика фани бўйича халқаро нуфузли журналларда чоп этган мақолалари билан иштирок этганлар. ИУТ профессори 2016 йил учун мазкур нуфузли мукофотни қўлга киритган ўзбекистонлик ягона лауреат бўлди. 
 
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаевнинг қайд этишича, яқинда университет маҳаллий профессорларни тайёрлаш дастурини ишга туширган. Мазкур дастур доирасида ёш ўқитувчилар ҳамда академик йўналиш бўйича ходимлар Ўзбекистондан ташқарида, жумладан, Жанубий Кореядаги нуфузли университетларда таълим олиш, илмий даражаларини ошириб қайтишлари мумкин. Бу эса муассасадаги таълим сифатини ошириш баробарида, Ўзбекистонда фан-таълим ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться