Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дастурлаш бўйича талабалар олимпиадаси

2017-03-01 | Технологиялар

25-26 февраль кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида дастурлаш бўйича ТАТУ университети ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўртасидаги олимпиаданинг финал босқичи ўтказилди.

Талабаларнинг дастурлаш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, мазкур турдаги интеллектуал мусобақалар мунтазам ўтказилади. Жумладан, ҳафтанинг ҳар жума куни ТАТУда онлайн режимдаги беллашув ташкил қилинади.

Ушбу турнир 2 босқичда ўтказилди. 2017 йилнинг 11 февралида онлайн шаклда бўлиб ўтган саралаш босқичида ТАТУ, унинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабаларидан иборат 150 жамоа иштирок этган.

26 февралда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, турнирнинг мутлоқ ғолиблиги ТАТУнинг Урганч филиали номидан қатнашган «TUIT Urgench Branch #1Бранч #1» жамоасига, иккинчи ўрин ТАТУнинг «Tashkent U of IT 1» ҳамда 3-ўрин ТАТУнинг Урганч филиалининг «TUIT Urgench Branch #2» жамоаларига насиб этди.

Дастурлаш бўйича олимпиада ғолибларига пул мукофотлари топширилди. Тақдирлашда қайд этилганидек, бу турдаги танловларни мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Батафсил, Тошкент ахборот технологиялари университетининг acm.tuit.uz  сайтида танишинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться