Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқ-тартиботда замонавий технологиялар

2017-03-01 | Технологиялар

Пойтахтимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини янада оширишда замонавий технологиялар ролига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида замонавий электрон тизимлар ва маълумотлар базасининг имкониятлари ва улардан фойдаланиш тажрибаси тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари, юртимизнинг барча ҳудудларидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича нозирлар ва журналистлар иштирок этди.

Маълумки, кўпчилик ҳуқуқбузарликлар ахлоқий меъёрларнинг бузилиши оқибатида содир этилади. Шундай экан, бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиш муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Олмазор тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўктам Раҳматовнинг айтишича, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этишда фаол қатнашадиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш нозирлари фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини замонавий талабларга мувофиқ тарзда янада такомиллаштириш мақсадида 2014 йил 14 майда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Унда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини ташкил этишда ягона ёндашувни белгилайдиган меъёрлар ва бу йўналишда ишлайдиган тузилмаларнинг ҳамкорлигига оид ҳуқуқий механизмлар белгилаб берилган. 

Семинарда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини янада оширишда муҳим ўрин тутадиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга жорий қилиш ва улардан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, айни пайтда пойтахтимиз милиция таянч пунктларини бирлаштирадиган ягона электрон тармоқ яратилган. Ушбу дастурий таъминот саноқли сониялар ичида зарур маълумотга эга бўлиш, ёнида маълум бир ҳужжати бўлмаган кишиларнинг шахсини тезкор аниқлаш имконини беради. Ахборотлар базаси мунтазам равишда вазирлик ва идоралардан қабул қилинадиган янги маълумотлар билан бойитиб борилади. 

Тадбирда юртимизнинг барча вилоятларидан келган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш нозирлари пойтахтлик ҳамкасблари билан тажриба алмашди. 

Манба: ЎзА

Поделиться