Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Журналистлар UZMOBILE Миллий оператори фаолияти билан танишдилар

2017-04-19 | Технологиялар

2017 йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳрида UZMOBILE Миллий оператори GSM тармоғининг ишга туширилганига 2 йил тўлиши муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. 

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мобил алоқа операторлари тармоқларининг қамров ҳудудларини кенгайтиришга оид вазифалар белгилаб берилган. Жумладан, аҳолига сифатли алоқа хизматларини тақдим этиш учун жорий йил мобайнида юртимиз бўйлаб 1843 та база станцияларини ўрнатиш режалаштирилган. Бу эса аҳолига сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш, чекка ҳудудларин ҳам алоқа тармоқлари билан қамраб олиш имкониятини яратади. 
 
Жумладан, UZMOBILE Миллий операторининг 2015 йилнинг 15 апрелида Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида фаолиятини бошлаган GSM тармоғи ўтган йиллар давомида кенгайиб, юртимиз ҳудудлари бўйлаб 3191 та базавий станция ўрнатилди ва оператор алоқанинг 2G, 3G ва 4G хизматларини кўрсатмоқда. Айни дамда 4G тармоғидан республиканинг барча вилоят ва туман марказларида фойдаланилмоқда. 
 
Тадбирда қайд этилганидек, UZMOBILE GSM тармоғининг тижорат фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб, ўтган икки-йил мобайнида тармоқни қуриш, кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. 
 
UZMOBILE GSM стандартли мобил алоқа операторлари халқаро ташкилоти бўлган – GSM Ассоциациясининг тўлақонли аъзосига айланиб, халқаро автоматик роуминг хизматларини фаол жорий этмоқда ва жаҳоннинг барча мамлакатлари билан хизматлар доирасини кенгайтирмоқда ҳамда ҳозирги кунда “Роуминг” хизмати дунёнинг 65дан ортиқ мамлакатларида тақдим этилмоқда. 
 
Тошкент шаҳридаги GSM стандартли тармоқ операторлари ўртасида ўлчов натижаларига мувофиқ UZMOBILE овозли сервислар бўйича энг яхши сифатли натижаларни кўрсатди ва ўз абонентларини энг яхши сифатли овоз ва Тошкент шаҳри ҳудудида маълумотлар узатишни таъминловчи оператор номига сазовор бўлди. 
 
UZMOBILE компаниясининг афзалликларидан бири унинг мобил алоқалар бозорида GSM, CDMA-450 стандартида мобил алоқа тақдим этиши бўлиб ҳисобланади. 2016 йилда чексиз мулоқот учун шароит яратаётган UZMOBILE ўз абонентлари учун GSM ва CDMA тармоқлари ичида мулоқотни бирлаштирди.
 
“Електрон ҳукумат” тизимининг ривожланиш Маркази билан ҳамкорлик ва стратегик лойиҳаларни янада ривожлантириш меморандуми асосида абонентлар учун ҳукумат ва давлат органлари сайтларидан бепул интернет асосида фойдаланиш имконини берадиган “Халқ билан мулоқот” хизмати, “Uzinfocom” маркази билан болаларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилишга қаратилган “ZiyoNET” тарифи каби ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқилди. 
 
Оператор жорий йилда қатор лойиҳалар, жумладан Тошкент шаҳридаги аҳолини йўналиш автобусларида бепул интернет билан таъминлаш учун «ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ» АЖ билан ҳамкорликдаги «Wi-Fi BUS» лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган. 
 
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться