Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Uzmobile миллий оператори абонентларига давлат органлари сайтларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди

2017-03-20 | Технологиялар

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Uzmobile миллий оператори абонентларига интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек, давлат органларининг сайтларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди. 

Пойтахтимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган брифингда мазкур қулайлик тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари У.Аъламов, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директори Ш.Ҳабибуллаев, «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директори Ш.Қодиров ва бошқалар Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини самарали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади. 

Жорий йил аҳоли турмуш тарзи қулай бўлишига хизмат қиладиган элликдан зиёд давлат хизматлари интерактив шаклга ўтказилиши белгиланган. Тадбиркорлар учун экспорт-импортга рухсат берувчи жараёнлар электронлаштирилади. Интернетга уланиш сифати ва тезлигини янада яхшилаш, давлат идоралари хизматчилари ва аҳолининг компьютер саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, жамоатчилик томонидан кўтарилаётган масала ва мурожаатларни иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий таҳлиллар асосида ҳал этилишини таъминлаб, «электрон ҳукумат» тизимини янги босқичга кўтарди. Ўтган давр мобайнида 600 мингга яқин мурожаат келиб тушгани порталга бўлган ишончнинг тобора ортиб бораётганидан далолат бермоқда. 

308 турдаги интерактив хизмат жорий қилинган Ягона интерактив давлат хизматлари портали давлат идораларига мурожаат қилишнинг оммабоп ресурсига айланди. 2 минг 400 дан зиёд давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, уларнинг тизимидаги муассасаларга мурожаат қилиш имконини бераётган мазкур электрон ресурс орқали давлат идораларига мурожаат қилганлар бир миллиондан ошди. 

Бепул интернет коммунал хизматлар (e-kommunal.uz), очиқ маълумотлар (data.gov.uz), меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш (regulation.gov.uz) порталларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, давлат идоралари интерактив хизматларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади. 

 
Беҳзод Бозоров, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться